“БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ!”

 

18 ноябрь куни институтда Тошкент шаҳар саломатлик ва тиббий статистика институти ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Тасвирий санъат” факультети билан ҳамкорликда “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Тошкент шаҳар саломатлик ва тиббий статистика институти услубчиси  Ш.Х.Сиддикова, Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази врач эпидемиологи Д.А.Акрамова, Миробод тумани Марказий кўп тармоқли поликлиника онколог шифокори Р.Ш.Норбоева, Миробод тумани Марказий кўп тармоқли поликлиника СТТШ бўйича ҳамшира Г.О.Елахунова, Тасвирий санъат факультети инспектори Н.И.Абдуллаева, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамшираси О.Ж.Оллаберганова ва институт талабалари иштирок этдилар.

 

Кун тартибида сўзга чиққан Тасвирий санъат факультети инспектори Н.И.Абдуллаева ташриф буюрган меҳмонларни бирма-бир таништириб ўтди. Кун тартибига  киритилган масалага эътибор қаратиб, соғлом турмуш тарзининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди. Сўзни Миробод тумани Марказий кўп тармоқли поликлиника онколог шифокори Р.Ш.Норбоевага берди.

 

“БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ!”

 

Норбоевасут бези саратонининг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида батафсил гапириб ўтди. Давра суҳбат исботи тариқасида тақдимот намойишига эътибор қаратди. Сут бези саратонининг эрта диагностикасини, маърузачи ўсмани интераэпитэал ўсиш босқичида аниқлаш ва инсон организмидаги ўсма жараёнини тўлиқ йўқотиш деб тушунтирди. Ўсмани ўз вақтидаги диагностикаси эса бу беморларда ўсмадан тўлиқ тузалиб кетиши мумкин бўлган босқичида аниқланиши кузатилади.

 

Ш.Х.Сиддикова сўзга чиқди ва қизларни оилага тайёрлашда нималарга аҳамият бериш кераклигига эътибор қаратди. Соғлом турмуш тарзи тамойилларига риоя қилиш кераклиги хақида батафсил гапириб берди. Бунда исталмаган ҳомила, ўзини жинсий алоқалардан ҳимоялаш, пала-партиш жинсий алоқаларга тушмаслиги, санитария ва гигиена қоидаларига  риоя қилиш кераклигига тўхталиб ўтди. Шу билан биргаликда, оила мактабига тайёр бўлишда шарқона фазилатларни ўзида мужассам этиши, яъни ибо, ҳаё, андишалик каби аёлларга мос бўлган одоб-ахлоқ сифатларига эга бўлиши, қизларни тана аъзоларига ҳамда соғлигига доимо эътибор бериши билан боғлиқ бўлган бир қатор долзарб масалаларга тўхталиб ўтди.  

 

“БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ!”

 

“БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ!”

 

Д.А.Акромова ОИВ-ОИТС инфекцияси 3 хил – жинсий, вертикал, парентерал йўл орқали юқиши ҳақида, ушбу инфекциянинг асоратлари ва олдини олиш учун нималар қилиш кераклиги хақида батафсил гапириб, талабалар томонидан берилган саволларга жавоб берди.

 

О.Ж.Оллабергановасўзга чиқиб, қизларни шахсий гигиена ва санитария қоидаларига эътибор беришлари ҳақида гапириб ўтди. Бу борадаги тақдимот ва видеоролик намойиш этилди. Тақдимот давомида тиббиётда санитария ва гигиена соҳасида олиб борилаётган изчил ишлар, илмий ишлар натижалари борасида сўз юритилди.

 

“БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ!”

 

Йиғилишда иштирок этган талабалар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволлари билан сўзга чиқдилар ва керакли бўлган маслаҳатларга эга бўлдилар.

 

Мазкур мавзудаги суҳбатларни режага биноан мутахассисларнинг иштирокида ўтказиб турилиши келишиб олинди.

 

 

Н.И.Абдуллаева

“Тасвирий санъат”

 факультети инспектори

 

 

 

                                                                                       

Sections

Calendar

«    Ноябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 

Student artworks

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institute’s newspaper

Flag Counter